Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қўнғиротда божхоначилар учун хизмат уйи бунёд этилади
494
Муҳтарам Президентимиз томонидан божхона органлари ходимларини ҳам ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши ҳам соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имкониятини яратди.
Қўнғиротда божхоначилар учун хизмат уйи бунёд этилади

Бу каби амалий чора-тадбирларнинг узвий давоми сифатида 2018 йил 7 ноябрда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Довут-ота” чегара божхона пости ҳамда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари учун 2 та икки қаватли 16 хонадондан иборат хизмат уйлари қуриш бўйича фармойиш қабул қилинди.

Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳокимлиги томонидан 5904,0 м.кв. ер майдони ажратилди.

Айни пайтда Давлат божхона қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши билан ҳамкорликда объект қурилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунга биноан уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган божхона органлари ходимлари уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлишди. Божхона органлари хизмат уй-жой фондини ташкил этиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Эндиликда божхона органлари ходимларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пуллик компенсация тўланади. Шунингдек, божхона органлари ходимларига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилди.

Қўнғирот туманида бунёд этиладиган янги хизмат уйи ушбу Қонуннинг ҳаётдаги амалий ифодасидир.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

12.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг