Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорга эътибор – тараққиётга эътибор демакдир
755
Юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш жараёни анча соддалаштирилди. Бу қувонарли ҳол албатта. Лекин масаланинг бошқа бир жиҳати кўпчиликни ўйлантириб келяпти.
Тадбиркорга эътибор – тараққиётга эътибор демакдир

Хабарингиз бор, бугунги кунда Юртбошимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга барча зарур шароитларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бироқ, шунга қарамай, айрим фуқаролар томонидан божхона қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, прокуратура, вилоят божхона бошқармаси ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган очиқ семинарда шу ва мавзуга оид бошқа масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, семинар давомида Жиззах вилояти божхона бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи А.Бердияров сўзга чиқиб тизимда олиб борилаётган ишлар ва содир этилган ҳуқуқбузарликлар билан тадбиркорларни таништириб, бу борада муҳим тавсияларни берди.

Маълумотларга тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари, уларнинг ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 65 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилган бўлиб, соҳа мутахасислари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган мазкур тадбиркорлик субъектлари ходимлари билан профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Кўриниб турибдики, аҳолининг ҳуқуқий онгини янада ошириш, тадбиркорларга барча  қулайликлар яратиш бўйича давлат органлари ҳар қандай кўмак беришга тайёр. Бундан эса фақат унумли ва тўғри йўлда фойдаланиш зарур.

Семинар якунида тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар ўзларига тегишли хулоса чиқариш лозимлиги ҳамда бошқа бундай хато ва камчиликларга йўл қўймасликлари лозимлиги яна бир бор таъкидланди.

 

13.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг