Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жондорда сайёр учрашувлар бўлиб ўтди
795
Бухоро вилоятида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларда вилоят божхона бошқармасининг ҳам ўрни катта бўлмоқда.
Жондорда сайёр учрашувлар бўлиб ўтди

Нега деганда, мазкур орган томонидан доимий тарзда олиб борилаётган сайёр учрашувлар, тадбиркорлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар бугун ишлаб чиқаришнинг ривожланишига хизмат қилиши билан бир қаторда экспорт салмоғининг ошишига ҳам сабаб бўляпти. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак,  Бухоро вилояти мисолида биргина 2018 йилнинг ўтган шу даврига қадар экспорт салмоғи 130 фоизга ошганлиги кишини қувонтиради.

Куни кеча ҳам вилоят божхона бошқармаси масъуллари тадбиркорлар билан бевосита мулоқотда бўлиш мақсадида Жондор туманига йўл олишди. Унда тадбиркорлик фаолиятининг очиқлиги ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ҳамда тадбиркорлик муҳитини тубдан такомиллаштириш бўйича қабул қилинаётган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тадбиркорларни таништириш асосий мақсад қилинди.

Сайёр учрашувнинг биринчи манзили қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб экспортни амалга ошириш ҳамда тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариб ички бозорни таъминлашга ихтисослашган “JONDOR QURILISH INVEST” МЧЖ корхонаси бўлди. Унинг экспорт салмоғига назар ташлайдиган бўлсак,жорий йил давомида корхона Россия давлатига 422 минг АҚШ долл. қийматида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берган.

Шунингдек, корхонанинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида тижорат банкларидан ажратилган 6 млн АҚШ долл. қийматидаги иссиқхона қуриш учун тегишли ускуналарни Эрон давлатидан сотиб олинганлигини,бугунги кунда мазкур иссиқхонанинг қурилиш ишлари олиб борилаётганлигини эътиборлидир. Корхона раҳбарининг сўзларида ҳам эришилган барча ижобий натижаларда ҳукуматимиз ва божхона бошқармасининг берган амалий ёрдами натижаси эканлиги ўз аксини топди.

Шунингдек, учрашувларда божхона масъуллари тадбиркорларни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари орқали божхонадан тақдим этаётган имтиёзларидан унумли ва ўринли фойдаланишга чақирдилар.

Сайёр учрашувлар орқали божхона органи ходимлари экспортёр корхона вакилларининг муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларга божхона соҳасида яна қандай амалий ёрдам зарурлигини ўрганиб боришни мақсад қилишади. Шу куни бўлиб ўтган тадбирда ҳам тумандаги 3 та ишлаб чиқариш корхона вакилларнинг фаолияти ва муаммолари бирма-бир ўрганилди.

14.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг