Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда тадбиркорлар билан давра сухбати ўтказилди
780
Божхона органлари фаолиятига оид қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ижрочилар ва жамоатчилик билан муҳокама қилиш шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилаётган имтиёзларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Термиз туманида жойлашган “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона ходимлари ва тадбиркорлар билан давра сухбати ўтказилди.
Термизда тадбиркорлар билан давра сухбати ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида” (янги таҳрири) Қонунининг хамдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори  мазмун-моҳияти, унинг мақсад ва вазифалари хақида тушунтириб ўтилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Сурхондарё вилоятининг асосан мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга экспортга чиқариш имкониятларини юқори баҳолашиб,  тадбиркорларга бу соҳада Давлатимиз томонидан яратилаётган қулай шарт-шароит ва имтиёзларни таъкидладилар. Бунинг исботи сифатида вилоятдан 2017 йилнинг 10 ойи давомида қиймати 77,14 млн. АҚШ долларга тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2018 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 102,51 млн. АҚШ долларига етгани ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 %га ошганлиги келтириб ўтилди.

Давра сухбати давомида тадбиркорлар томонидан сохага оид берилган қўшимча саволларга атрофлича жавоб берилди.

 Сухроб Хасратов

Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси

Юридик хизмат катта инспектори,

божхона хизмати капитани

14.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг