Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик-умр заволи
278
Гиёҳвандлик айни дамда бутун дунёни ташвишга солаётган, инсонларнинг ҳаёти ва соғлигига катта таҳдид бўлиб турган глобал иллатлардан биридир. БМТ маълумотларига кўра, 2016 йилда биргина Америка Қўшма Штатларида гиёҳвандлик воситаларини меъёрдан ортиқча қўллаш оқибатида 63,6 мингдан ортиқ инсонлар ҳаётдан кўз юмган.
Гиёҳвандлик-умр заволи

ШIунга қарамай ушбу иллат дунё бўйлаб янада кенг тарқалиб бормоқда. Масалан, 2017 йилда Афғонистонда 9 000 тонна опий етиштирилган ва бу ўтган йилга нисбатан 87 фоизга кўп демакдир.

2016-2017 йилларда дунёда гиёҳванд моддаларни етиштириш учун мўлжалланган экинзорлар майдони 37 фоизга ўсиб, 420 000 гектарни ташкил этган. Ушбу ҳудудларнинг 75 фоизи ёки 315 000 гектари қўшни Афғонистон ҳиссасига тўғри келади. Энг ачинарлиси йилдан-йилга гиёҳванд модда истеъмол қилувчилар орасида ёшларнинг улуши ортиб бормоқда.

Ушбу маълумотларнинг ўзиёқ гиёҳвандлик воситаларининг бутун инсоният, шунингдек мамлакатимиз учун нақадар катта хавф эканлигини англатади.

Шу боисдан ҳам гиёҳвандликка қарши кураш, унга нисбатан барча фуқароларда, айниқса ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида Навоий вилоятининг олий таълим муассасаларида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида йиғилишлар ташкил этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш аҳборот-таҳлил маркази етакчи мутахассиси, ҳокимият вакиллари, прокуратура, ИИБ, ДХХ, божхона органларидан масъул ходимлар ҳамда олий ўқув юрти талабалари иштирок этишди. Тадбир давомида йиғилганларга гиёҳванд моддаларнинг турлари, дунё бўйича улар кенг тарқалган ҳудудлар, гиёҳвандликнинг оқибатлари, уни бартараф этиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида махсус видеолавҳа намойиш этилди.

Шунингдек, гиёҳванд моддалари ёки уларнинг аналогларини қонунга хилоф равишда етиштириш, тайёрлаш, олиш, сақлаш учун Жиноят кодексида белгиланган жазо турлари, 2018 йилнинг ўтган даврида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ равишда содир этилган жиноятлар, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйиш мақсадида вилоят божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими билан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир савол-жавоб тарзида давом эттирилиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

16.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг