Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси фаолияти божхоначилар эътиборида
461
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонига асосан “Ургут” эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ташкил этилган.

Ҳозирда мазкур эркин иқтисодий зона ички бозорларимиздан тортиб, ташқи бозорларгача ўзи ишлаб чиқараётган турли хил маҳсулотларни етказиб бермоқда.

Бугунда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси томонидан “Ургут” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида, “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг “Ургут” божхона пункти фаолияти ташкил этилган. Мақсад битта, у ҳам бўлса тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.

Бугунги кунда “Ургут” ЭИЗда фаолият кўрсатувчи 67 та корхоналарнинг ишлаб чиқариш лойиҳалари эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгаши томонидан тасдиқланган.

Шундан, тасдиқланган лойиҳалар доирасида жорий йилнинг 10 ойи давомида “Ургут” ЭИЗда фаолият кўрсатувчи 28 та корхоналар томонидан лойиҳа асосида хорижий давлатлардан импорт қилинган товарлар учун 71,4 млрд. сўм божхона имтиёзлари берилди. Ўтган йилнинг шу даврига (2017 йилда 3 та корхоналар томонидан 1,3 млрд. сўм) нисбатан 70,1 млрд. сўмга ортган.

Шунингдек, жорий йилнинг 10 ойи давомида ЭИЗга аъзо 13 та корхона томонидан қиймати 14 467,53 минг АҚШ долларига тенг бўлган  17 хилдаги товарлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Озарбайжон, Хитой ва Туркия давлатларига экспорт қилинган.

 

Тимур Назаров

17.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг