Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ишга таклиф этади!
810
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти этиб қайта ташкил этилди.

Мазкур институт божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса сифатида белгиланди.

Қарорга асосан курсантларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган, асосан мутахассислик фанларидан ташкил топган замонавий таълим стандартларини ва сифат жиҳатидан янгича ўқитиш тизимини жорий этиш назарда тутилган.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунга кўра, Божхона институтига ишга қабул қилиш ҳамда номзодлар захирасини яратиб бориш мақсадида юридик фанлар, хорижий тиллар, психология ҳамда ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассисларни профессор-ўқитувчи лавозимларига (асосий штат ёки соатбай) ишга таклиф қилади.

 

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий маълумотли (магистратурани тамомлаганлиги тўғрисида)

- амалий ва (ёки) педагогик иш тажрибаси;

- оғзаки ва ёзма нутқ кўникмалари;

- ўзбек ва рус тилларини билиш (инглиз тилини билиши қўллаб-қувватланади);

- компьютерда office дастури пакетларида  ишлай олиши.

 

Мурожаат учун:

 

Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қозиробот 2-тор кўча 118-уй. 

Телефон: +99871-227-46-56, +99871-245-22-63

26.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг