Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари барча учун баробар
595
Мамлакатимизда аҳоли турар жойлари, халқ хўжалиги объектлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари, маиший, маданий-маъмурий бино, иншоотларда ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ёнғин хавфсизлиги хизмати олдидаги асосий вазифалардир.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари барча учун баробар

Қиш мавсуми арафасида аҳоли томонидан мумкин бўлмаган қўлбола печларнинг ишлатилиши оқибатида ёнғинларни келиб чиқишини олдини олиш мақсадида жойлар тарғибот ишларини олиб бораётган Самарқанд шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими вакиллари вилоят божхона бошқармасига ташриф буюрди.

Шахсий таркиб иштирокида ўтказилган тадбирда шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи, подполковник Ж.Бахриев сўзга чиқиб, ёнғинни келтириб чиқарадиган предметлар ва унинг оқибатларида тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида шаҳар ҳудудида 227 та ёнғин  содир бўлиб, шундан 115 таси аҳоли истеъқомат қиладиган хонадонларда содир бўлган. Натижада 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 4 нафари эса турли тан-жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ёнғинни олдини олиш борасида вилоят божхона бошқармасида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида ишчи гуруҳ томонидан барча бино ва иншоотларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганиб чиқилган.

Ҳозирда бошқарма бўйича 53 та ўт ўчириш мосламалари жамланган бўлиб, улар қайта қувватлантирилган. Бошқарма биносига ва божхона постларига 5 та ёнғинга қарши жамланмалар ўрнатилган. 12 та ёнғин шланклари қайтадан синовдан ўтказилиб, соз ҳолатга келтирилган. Бошқарма бино қаватларида эвакуация тархи осилиб, шартли белгилар кўрсатилган ҳамда ички ёнғин сув кранлари ёнғин ўчириш анжомлари билан жиҳозланган.

Тадбирда ёнғин хавфсизлиги бўлими катта инспектори А.Махмудов ҳам сўзга чиқиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири эканлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Мавжуд қонунчиликка кўра, фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 84-(ўр­монларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш), 124-(транспортда ёнғин хавфсиз­лиги қоидаларини бузиш) ҳам­да 211-(ёнғин хавфсизли­ги қоидаларини бузиш) мод­даларига мувофиқ жавобгарлик қўлланади.

Ёнғинлар билан боғлиқ жи­ноятлар учун жавобгарликнинг турлари ва муддат­лари Жиноят кодексининг 173-моддаси 2–3-қисмлари ҳамда 259-моддаси 1–2-қисм­лари билан белгиланади.

Юқорида қайд этилганлардан кўриниб турибдики, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун асосан маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур меъёрларга од­дий фуқаролар ҳам, мансаб­дор шахслар ҳам бирдек амал қилиши шарт.

Тадбир якунида божхоначилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

28.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг