Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дехқонободлик тадбиркорларга маҳсулотларини экспортга жўнатиш ҳақида тушунтиришлар берилди
809
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият юритаётган корхоналарга борилиб, доимий тарзда учрашувлар ташкил қилинмоқда.
Дехқонободлик тадбиркорларга маҳсулотларини экспортга жўнатиш ҳақида тушунтиришлар берилди

Учрашувларда тадбиркорларга яратилган имконият ва қулайликлар, амалдаги божхона қонунчилиги, хусусан товарларнинг божхонада расмийлаштируви, товарларни божхона омборларида сақланиш тартиботлари тушунтирилиб, бу борада мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бу борадаги навбатдаги учрашув воҳанинг чекка Дехқонобод туманида фаолият юритаётган “Капитал инвест харид” хусусий корхонасида ташкил этилди. Мазкур корхонада бир гектар ер майдонига иссиқхона барпо этилган ва иссиқхонада помидор ва бодринг маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган.

Иссиқхонада пишиб етилган помидор ва бодринглар пешма-пеш йиғиштирилиб, ички бозорларга чиқарилмоқда, дейди корхона раҳбари Хуршид Акабоев. Ҳар бир йиғиштиришда 1,5-2 тоннагача хосил олинади. Даромади яхшигина. Асосийси, маҳаллий ахолининг иш билан бандлиги таъминланмоқда.

Учрашувда, тадбиркорга иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотларни четга экспорт қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарори ҳамда 31 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони асосида яратилган қулайликлар ва имкониятлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Учрашув якунида корхона ишчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга божхона масъул ходимлари томонидан жавоб олдилар.

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

28.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг