Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш давр талаби!
1187
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси ҳамда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳатлар бўйича тадбиркорларга тўғри тушунтириш бериш ва улар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалаларни жойига чиқиб ўрганиш борасида Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан мунтазам равишда тадбир ва учрашувлар ўтказиб борилмоқда.

Яқинда Хоразм вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида тегишли таркибий тузилма ва божхона пости бошлиқлари ҳамда вилоят туманлари раҳбарлари билан биргаликда вилоятда фаолият юритаётган бир қатор корхоналарда жумладан, Ҳазорасп эркин иқтисодий зонада жойлашган “Музаффар Кулол”, Ҳазорасп туманидаги “PITNAK PANEL” қўшма корхонаси ва Боғот туманидаги “XORAZM TEX” масъулияти чекланган жамиятларида бўлиб, корхоналарнинг таклифлари, шунингдек мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ўз ечимини топиши борасида амалий ёрдамлар кўрсатиш ҳамда Президентимиз ва ҳукумат томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имконият ва имтиёзлар бўйича тегишли тушунтиришлар бериш мақсадида учрашувлар ўтказилди.

Шу билан бирга, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар томонидан импорт қилинадиган товарларга божхона тўловлари бўйича кўлланиладиган имтиёзлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли, 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот, узум, полиз ва дуккакли маҳсулотлар, шунингдек қуритилган сабзавотлар ва мевалар маҳаллий экспорт қилувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли қарорлари талаблари тўғрисида алоҳида тушунтиришлар берилди.

Учрашувда, бугунги кунда товарлар экспорти ҳажмини ошириш, ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотлар билан кириб боришга эришишда экспортёрлардан товарларнинг сифатига, қадоқланишига, транспортировкасига алоҳида эътибор қаратишни талаб этилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишда барча қулайлик ва имкониятлар яратилган. Ушбу имкониятлардан оқилона ва самарали фойдаланишда божхона ходимлари туну-кун хизматда. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиздаги тадбиркорларни ташқи бозорларда ўз ўрнини топишга ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Хоразм вилоят
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

7.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг