Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар коллеж ўқувчилари билан учрашишди
167
Диний экстремизм ва терроризм XXI асрнинг глобал муаммоларнинг бири бўлиб, жамият ривожланишига ўз таъсирини теккизувчи энг асосий хавфлардан саналади.
Божхоначилар коллеж ўқувчилари билан учрашишди

Ишсиз ёки ғоявий жииҳатдан иммунитети паст бўлган ёшларни интернет тармоғи орқали ўзига оғдириб, уларнинг онгини заҳарлашни ўйлаган жиноий гуруҳлар қанчадан-қанча ёшларни экстремистик оқимларга аъзо қилиб ўз Ватанига қарши қўяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Шу боисдан ҳам, фуқаролар, айниқса ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш бугунги куннинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Ёшлар билан ташкил этиладиган аксарият учрашувларда ҳам айнан шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳар қандай ҳавф-хатардан сақланиш учун аввало инсонларда маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, соғлом фикрлаш тарзини сингдириш талаб этилади. Маълумотларга кўра экстремистик оқимлар ҳам ўз аъзолари сонини кўпайтиришда инсоннинг маънавий дунёқарашига алоҳида эътибор қаратиб, ёшларнинг онгини ўзларининг зарарли ғоялари билан эгаллаб олишга ҳаракат қилишар экан.   

Хўжайли тумани Педагогика коллежида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси, “Хўжайли” чегара божхона пости ходимлари томонидан ташкил этилган учрашувнинг мақсади, юртимиз ёшларини диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш, уларга тўғри йўналиш беришга қаратилди.

 Бунда айниқса ёшларнинг диний экстремизм, терроризм сингари ёвуз кучларга қарши курашишга ўргатиш, бу бўйича уларнинг дунёқарашларини мустаҳкамлаш, маънавий иммунитетини ошириш бўйича кенг тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори юзасидан ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

30.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг