Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ургутлик тадбиркорлар маҳсулотларни Россия ва Тожикистонга экспорт қилиш арафасида
634
Ургут туманидаги "Ургут саноат сервис" оилавий корхонасида тикилаётган эркаклар кўйлаклари юқори сифатлилиги билан ички бозорда ўз ўрнига эга бўлди. Мажидхон Исломов раҳбарлик қилаётган корхонада бугун йигирма нафар хотин-қиз импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқармоқда.
Ургутлик тадбиркорлар маҳсулотларни Россия ва Тожикистонга экспорт қилиш арафасида

– Корхонамизда тайёрланаётган эркаклар кўйлагининг сифати хорижникидан қолишмайди, – дейди Ж.Исломов. – Биз билан ҳамкорлик қилаётган тадбиркорлардан буюртмалар кўпаймоқда. Айни пайтда ойига ўртача икки мингдан ортиқ эркаклар кўйлагини ички бозорга етказиб беряпмиз. Шунингдек, диллерлар билан бу йил маҳсулотимизни Россия ва Тожикистон давлатларига экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз.

Албатта шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз тадбиркорларимиз томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чет давлатга экспорт қилишларида вилоят божхоначилари божхона расмийлаштируви жараёнида амалий кўмак беришга доим тайёр.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

      Ахборот хизмати   

3.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг