Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона омборлари раҳбарлари учун семинар ташкил қилинди
64
Бугун божхона органлари фаолияти самарадорлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида тизимга бир қанча ўзгартириш ва янгиликлар киритилмоқда.
Бухорода божхона омборлари раҳбарлари учун семинар ташкил қилинди

Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон тасдиқланди.

Ҳозирда мазкур фармондаги янгиликлар ва божхона органлари иш фаолиятига киритилган ўзгаришлар бўйича жойларда сайёр учрашув ва семинарлар ташкил этиб келинмоқда.

Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган семинарда ҳам айнан юқорида келтириб ўтилган Фармон юзасидан божхона омборларининг мудирларига тушунтиришлар бериб ўтилди.

Хусусан, эндиликда ўрнатиладиган тартибга кўра 2019 йил 1 мартдан бошлаб, олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Айни мана шу ўзгартиришлар семинар қатнашчилари бўлган омбор мудирларининг кўплаб саволлари ҳамда қизиқишига сабаб бўлди.

Мазкур фармон талабларидан келиб чиқиб, замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда божхона кўриги жараёнларини сифатли видеотасвирга олиш мақсадида ташкил этилган тадбир иштирокчилари божхона органлари масъуллардан атрофлича тушунтириш ва тавсияларни ҳам олишга эришишди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

6.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг