Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида Конституциясимизнинг 26 йиллиги муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди
78
Барчамизга аёнки, ҳозирда юртимизда спортга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимизда бўлаётган спорт соҳасидаги ғояларни дастуриламал қилган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Қаршида Конституциясимизнинг 26 йиллиги муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди

Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар иши ва жанговар тайёргарлик гуруҳи ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур мусобақа яккалик ва жуфтлик тарзида ўтказилиб, унда бошқарма ҳамда божхона постларида хизмат олиб бораётган 12 нафар ходимлар иштирок этишди.

Қизғин курашлар остида бўлиб ўтган мусобақанинг яккалик баҳсида Капитал қурилиш гуруҳи катта инспектори Ш.Салямов ғолибликни қўлга киритган бўлса, жуфтлик бахсида Божхона назоратини ташкил этиш бўлими инспектори А.Ғуломов ҳамда Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими катта инспектор суриштирувчиси Б.Норовларнинг қўли баланд келди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Дарҳақиқат, бошқармада бу каби мусобақалар мунтазам равишда ўтказилади. Мақсад муносибларни саралаш билан бирга, ходимларнинг жисмонан соғлом ва жанговар шайлигини таъминлашдан иборат.

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг