Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийнинг олис чегара ҳудудларида сайёр учрашувлар ўтказилди
1487
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топиб бормоқда.
Навоийнинг олис чегара ҳудудларида сайёр учрашувлар ўтказилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топиб бормоқда. Бу каби ижобий ўзгаришларнинг негизида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоя фаолиятимиз мезонига айланганлигидадир.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоятнинг олис чегара ҳудудлари бўлмиш Боймурод ва Учтепа овул фуқаролар йиғинларида сайёр учрашувлар ўтказилди.

Сайёр учрашувда ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши билан бирга, жамиятда ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва гиёҳвандлик каби салбий иллатларга муросасизлик муҳитини шакллантириш борасида маърузалар қилиниб, кўргазмали материлалар намойиш этилди.

Шунингдек, божхона органлари фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳага доир қабул қилинган янги норматив ҳужжатлар, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарори мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб ўтилди.

Учрашув ўзаро конструктив руҳда, таклиф-мулоҳазалар ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг