Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Конституция – бахтимиз пойдевори
69
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 26 йил тўлиши муносабати билан юртимиз бўйлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу сана муносабати билан Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Конституция – бахтимиз пойдевори” номли тадбир ўтказилди.
Конституция – бахтимиз пойдевори

Унда вилоят божхона бошқармасининг Ёшлар иттифоқи аъзолари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлари, Самарқанд давлат университети талаба-ёшлари ҳамда кутубхонлар иштирок этди.

Тадбирни вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Б.Ахмедова очиб бериб, йиғилганларга Бош Қомусимизнинг ҳар бир боб, ҳар бир моддаси ҳақида тўлқинланиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Моҳиятан миллий ва умуминсоний ғояларни мужассам этган, бутун халқимиз ва жамиятимиздаги барча қатламларнинг манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи Асосий Қонунимиз ҳар бир ватандошимизнинг ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаши билан бирга мамлакат тараққиётида янги даврни бошлаб бергани билан алоҳида аҳамиятга эга.

Шу боис барчамиз эркин ва фаровон ҳаёт кечиришимиз, фаолият юритишимизнинг мустаҳкам асоси бўлмиш Қомусимиз қабул қилинган кунни энг азиз байрамлар қаторида нишонлашга ўрганиб қолдик.

Тадбирда вилоят божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи инспектори Ғ.Сатторов, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутати Ф.Ғайбуллаев, “Оила” илмий  амалий тадқиқот маркази Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари  С.Зоҳидова ва Самарқанд давлат университети тарих факультетининг 2-курс талабалари А.Абдусаматов ҳамда А.Жўрақуловлар сўзга чиқишиб, Конституциямиз илғор ва такомиллашган Қомус эканлигини таъкидлаб ўтишдилар.

Маърузалардан сўнг талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мутахассисларга мурожаат этишди.

Айниқса, божхона соҳасига қизиқиши уйғонган талаба-ёшлар божхона органларига ишга кириш тартиби бўйича сўраб-суриштиришди. Йиғилганларга вилоят божхона бошқармасининг (66-233-63-00) рақамли “Ишонч телефони” ишлаб турганли ва у орқали ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари эслатиб ўтилди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг