Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар йирик миқдордаги тамаки ва сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотларини фош этишди.
171
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган автобусни божхона назоратидан ўтказиш жараёнида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.
Божхоначилар йирик миқдордаги тамаки ва сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотларини фош этишди.

Автобус ҳайдовчиси С.С. исмли шахс товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб киришга уринган экан.

Гап шундаки, қонунбузар автобуснинг кўз илғамас бўшлиқларига ва мотор қисмига 4 турдаги 4470 қути тамаки маҳсулотлари, 700 дона атирларни яширганча олиб ўтишни режалаштирган экан. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати салкам 139 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

 

 

6.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг