Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасидаги ислоҳотлар тараққиётга хизмат қилади
445
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сон Фармони жамоатчилик вакиллари, фуқаролар ҳамда ҳамкасбларимиз томонидан катта эътибор ва қизиқиш билан кутиб олиниб, қизғин қўллаб-қувватланмоқда.
Божхона соҳасидаги ислоҳотлар тараққиётга хизмат қилади

Фармонда қайд этилганидек, мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш ва юртимизнинг экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш бўйича вазифалар божхона ходимлари томонидан тизимли асосда бажарилмоқда. Шуни тасдиқлаш жоизки, кўзланган вазифаларнинг талаб даражасида адо этилиши асосида фаолиятимиздаги масъулиятлилик ва самарадорлик мужассамдир.

Дарҳақиқат, тан олиш керакки, божхона тизимида қулай инвестиция муҳити ва тадбиркорликни ривожлантиришга халал  берадиган муаммолар ҳам учраб туради. Шу кунгача амалда бўлиб келган божхона тартиб-таомиллари пайти келиб, халқаро норма ва стандартлар талабларига етарлича жавоб бермай қолганлиги боис ходимлар фаолияти самарадорлигини  ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши бугунги куннинг эҳтиёжи бўлиб қолган эди.

Фармонда божхона органлари ходимларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида қулай имкониятлардан унумли фойдаланмаслик  коррупциянинг олдини олишга ва тизимда яхши натижаларга эришишга салбий таъсир кўрсатаётгани жуда ўринли таъкидланган.

Шунингдек, божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш,  бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яна яхшилаш мақсадида муҳим  топшириқлар берилган.

Асосий божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида қуриш тўғрисидаги хамда “Хавфни бошқариш”ни автоматлаштирилган бошқариш усулига ўтиш учун жорий қилинган тизим бўйича “сариқ йўлак”, “қизил йўлак”, “яшил йўлак”, “кўк йўлак” талабларига қатъий риоя қилиш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”нинг жорий этилиши хизмат жараёнида фақатгина ижобий натижа беришини мамнуният билан қайд этиш лозим.

Сирдарё вилоят божхона бошқармаси

Жамоатчилик ва оммавий ахборот

воситалари билан алоқалар гурухи

 

6.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг