Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан Миллий кинология марказида ўтказилган спорт мусобақаларида шахмат бўйича жаҳон чемпионати ғолиби Жавоҳир Синдоров иштирок этди
475
Миллий кинология марказида Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақаси ташкил этилди
Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан Миллий кинология марказида ўтказилган спорт мусобақаларида  шахмат бўйича жаҳон чемпионати ғолиби Жавоҳир Синдоров иштирок этди

Барчамизга аёнки, ҳозирда юртимизда спортга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан Миллий кинология марказида шахсий таркиб ва марказда таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида спортнинг “Шахмат ва шашка” турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақани юқори савия ва кўтаринки руҳда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон  Республикаси шахмат бўйича спорт устаси, Халқаро шахмат федерацияси-ФИДЕ арбитри А.Ташҳўжаев, 2018 йилдаги Ўзбекистоннинг энг ёш ҳалқаро гроссмейстери, ёш спортчиси, бир неча карра Ўзбекистон, Осиё ва Жаҳон чемпионати ғолиби Ж.Синдоров, Ўзбекистон Республикаси шахмат академияси ўқувчиси 2018 йил Тошкент шаҳар шахмат спорт тури бўйича биринчи ўрин соҳиби, Сергели туман 6-сонли мактаб ўқувчиси А.Эгамбердиев ҳамда ушбу мактабнинг жисмоний тарбия катта ўқитувчиси К.Собитовлар таклиф этилдилар.

Мусобақанинг очилиш маросимида марказ раҳбарияти сўзга чиқиб, иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги билан самимий табриклади ва уларга омад тилади.

Шу билан бирга мусобақада Миллий кинология марказида таҳсил олаётган Тожикистон Республикаси Божхона хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Бўлиб ўтган мусобақа спортнинг шахмат тури бўйича марказда таҳсил олаётган Жиззах вилоят божхона бошқармаси ходими Ф.Эшкулов фахрли биринчи ўринни, Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси ходими Н.Холсаидов иккинчи, Миллий кинология маркази ходими Р.Касимов эса учинчи ўринни эгаллашди.

Шунингдек, шашка спорт тури бўйича биринчи ўринни марказ ходими Ф.Турдалиев, иккинчи ўринни Б.Қудратов, учинчи ўринни О.Бошқаровлар қайд этишди.

 

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган мусобақа якунида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 

8.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг