Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда сайёр учрашув бўлиб ўтди
1132
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбиркорлик субъектларига қонунчиликдаги ўзгаришларни яқиндан етказиш, уларнинг таклифларини ўрганиш, фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоли масалаларни жойида ҳал қилиш мақсадида Термиз туманида фаолият олиб бораётган “Сурхон Термиз Чинни” МЧЖда навбатдаги сайёр учрашувини ўтказди.
Термизда сайёр учрашув бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан  тадбиркорлик субъектларига қонунчиликдаги ўзгаришларни яқиндан етказиш, уларнинг таклифларини ўрганиш, фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоли масалаларни жойида ҳал қилиш мақсадида Термиз туманида фаолият олиб бораётган “Сурхон Термиз Чинни” МЧЖда навбатдаги сайёр учрашувини ўтказди.

Бошқарма бошлиғи Т.Саидов “Сурхон-Термиз-чинни” МЧЖ рахбарияти ва ишчи ходимларига бугунги кунда божхона тизимида амалга оширилаётган ишлар, хусусан тадбиркорлар билан божхона органлари ўртасида божхона расмийлаштируви жараёнида қисқа муддатли, сифатли давлат хизматини кўрсатиш йўналишидаги ишлар бўйича тўхталиб, йиғилиш қатнашчилари билан бевосита уларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди.

Айни пайтда МЧЖда 150 тадан ортиқ ишчи ўринлари яратилган бўлиб ишчи хизматчилар томонидан 100 турга яқин чинни ва чинни махсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг экспорт операцияларини амалга оширишда юзага келадиган муаммоларни бевосита божхона органлари билан биргаликда ижобий ечимини топишда бу каби учрашувларнинг аҳамияти катта эканлиги қайд этилди.

 “Сурхон Термиз Чинни” МЧЖ рахбари Р.Неъматуллаев корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган чинни махсулотлари Тожикистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилаётганлигини таъкидлаб, ишлаб чиқараётган чинни махсулотларини чегара худудига яқин бўлган жойда савдо шаҳобчасини очиш орқали савдо ҳажмини оширилиши мумкинлигини айтиб ўтиб, ушбу ҳудуддан жой ажратиб бериш юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи Т.Саидов ушбу масала юзасидан  “Сурхон Термиз Чинни”  МЧЖ рахбари Р.Неъматуллаевга Термиз туманидаги Гулбахор чегара божхона пости ёнида қурилиш иншооти борлигини айтиб, қурилиш иншооти  мулкдори билан гаплаштириб, ушбу муаммонинг ечимини топишини айтиб ўтди.

Сайёр учрашув тадбирида ишлаб чиқариш корхоналарининг вакиллари ва тадбиркорлар қатнашиб, ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига ҳам жавоб олдилар.

Сайёр учрашув давомида бошқарма бошлиғи Т.Саидов йиғилганларга божхонага оид хар қандай муаммоли масалалар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкинлигини билдириб, доимий ишонч телефони (8-376) 225-26-05 телефон рақамларини айтиб ўтди ва ўзларини қизиқтирган маълумотларни Давлат божхона қўмитасининг интернетдаги расмий сайтидан (http://www.customs/uz) олишлари мумкинлиги билдирилди.

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг