Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Имтиёзлардан ноқонуний фойдаланган шахслар фош этилди
412
Халқимиз корига яраб, давлатимизга наф келтираётган тадбиркорлар сони кун сайин ортиб борар экан, уларнинг виждонан, қонуний ва эркин фаолият юритишларига ҳалақит бериб, ҳалол рақобат муҳитини издан чиқаришга уринаётган айрим шахслар ҳам учраб турибди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан хўжалик юритувчи субъектларга божхона тўловлари бўйича қўлланилган имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш аҳволи таҳлил қилиниб, бундай сохта тадбиркорларни қилмишлари фош этилмоқда.

Хусусан, Юнусобод туманида рўйхатдан ўтган “Musharraf atlas textil” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахслари, жамиятнинг ишлаб чиқариш цехи мавжуд бўлмасада, гўёки 15 нафар ишчи фаолият юритаётгани ва 10 дона тикув дастгоҳлари мавжудлиги ҳақидаги сохта маълумотлар асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо бўлиб, божхона органларига уюшмага аъзолиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш орқали хорижий давлатдан импорт қилинган товарлар бўйича божхона тўловларидан 951 миллион сўмлик имтиёз олишган.

Текширишда қайд этилган жамият мансабдор шахслари импорт қилинган товарларни ишлаб чиқаришга йўналтирмасдан, нақд пулга сотиб юборишгани аниқланди.

Худди шу усулда, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига сохта ҳужжатлар асосида аъзо бўлиш орқали импорт қилинган матоларни ишлаб чиқаришга сарфламасдан, ички бозорда нақд пулга сотиш билан шуғулланиб, 1 млрд
974 млн сўмлик божхона тўловлари бўйича имтиёздан қонунга зид фойдаланган Юнусобод туманидаги “Shukrona milliy servis” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам фош этилди.

Юқоридаги ҳар икки жамият мансабдор шахсларига нисбатан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов органларига юборилди.

12.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг