Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар пайпоғи ичида 20 минг АҚШ долларини олиб чиқишга уринган шахсни тўхтатиб қолишди
1078
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.
Божхоначилар пайпоғи ичида 20 минг АҚШ долларини олиб чиқишга  уринган шахсни тўхтатиб қолишди

Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистонга кириш чоғида олиб кирган миқдордаги нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетишлари мумкин.

Белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар талаб этилади.

Айрим шахслар томонидан республикамиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.

Чунончи, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод авто” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.Д. божхона назоратидан ўтказилганида, оғзаки сўровида маълум қилинмаган, ўнг ва чап оёқларига кийиб олган пайпоқлари ичига яширган холда 20 минг АҚШ долларини республикамиздан олиб чиқишга бўлган уриниши фош қилинди.

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходими томонидан ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Д.К. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги ички кийими ичига яширилган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган 1 млн. қозоқ тенгесини қўшни давлатга олиб ўтаётганлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

13.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг