Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун тартибида – цемент масаласи!
1249
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини янада қўллаб қувватлаш, божхона хизматини шаффофлигини таъминлаш, коррупция ва бошқа қонунбузарликларни олдини олиш, шунингдек мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган қулайликлар ва имкониятларни яқиндан етказиш мақсадида тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот тарзда учрашув ташкил этилди.
Кун тартибида – цемент масаласи!

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини янада қўллаб қувватлаш, божхона хизматини шаффофлигини таъминлаш, коррупция ва бошқа қонунбузарликларни олдини олиш, шунингдек мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган қулайликлар ва имкониятларни яқиндан етказиш мақсадида тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот тарзда учрашув ташкил этилди.

Унда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Набиев, вилоят прокуратураси Президент қарорлари ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Х.Бекмуратов, вилоят солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи Н.Тангиров ва вилоят Товар хом-ашё биржаси директори ўринбосари З.Раҳматовлар иштирок этишди.

Тадбирда асосий эътибор тадбиркорлар томонидан цемент маҳсулотини импорт қилиш ва бу жараёнда божхона тўловларидан имтиёзга эга бўлиш масалаларига қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3479-сонли Қарорининг 9-банди 3-иловасида кўрсатиб ўтилган товарларга 2019 йил 1 январга қадар божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз берилган, лекин олиб келинган махсулот, шу жумладан, цемент маҳсулоти ҳам биржа савдолари орқали реализация қилиниши белгиланган.

Вилоят товар хом-ашё биржаси директори ўринбосари З.Раҳматов эса ушбу маҳсулотни биржа орқали сотишга фақатгина юридик шахсларга рухсат этилганлигини маълум қилди.

Вилоят солиқ бошқармаси вакили Н.Тангиров ҳам қўшимча равишда, ЯТТлар томонидан импорт қилинган цемент махсулоти биржа савдолари орқали улгуржи сотилиши қонун хужжатларига мувофиқ эмаслигини айтиб ўтди.

Суҳбат жараёнида тадбиркорларга тегишли меъёрий хужжатлар асосида  тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларимизга сунъий тўсиқлар, ноқонуний аралашувлар ва тадбиркорлик фаолиятида ҳар қандай муаммолар бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидлаб ўтилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Ишонч телефони” доимий ишлаши, уларни божхона билан боғлиқ муаммоларини қисқа вақтда қонуний тартибда ҳал қилиниши айтиб ўтилди.

Азизжон Абдулфаизов

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати ходими

7.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг