Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фармон ижроси бўйича амалий семинар бўлиб ўтди
186
Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасида Президентимизнинг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5564-сон Фармони мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида идоралараро амалий семинар бўлиб ўтди.
Фармон ижроси бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

Унда вилоят божхона, солиқ ва вилоят иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси вилоят филиали мутасадди ходимлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинар иштирокчиларига мазкур фармон билан яратилган қулайлик, имтиёзлар бўйича мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан, 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб – халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади.

- 2019 йил 1 январдан бошлаб, товар хомашё биржаси аъзоларининг даромадларига қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиққа тортиш шартлари татбиқ этилади;

- жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади.

Шу билан бирга айрим турдаги товарлар экспортига чекловлар бериш тўғрисидаги талаблар бекор қилинганлиги бўйича ҳам тўлиқ тушунтиришлар берилди.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Божхона кодекси, Солиқ кодекси ва Президент қарорлари асосида олиб келинган товарларга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди.

Қизғин, жонли мулоқот, амалий таклиф ва тавсияларга бой бўлган семинар сўнггида, ушбу йўналишдаги ишларни янада фаоллаштириш, тадбиркорлик соҳасида ҳали ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш вақти келгани айтиб ўтилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди. Ташкилотчилар томонидан бу каби семинарларни алоҳида режа асосида туманларда ҳам ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

17.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг