Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури ижроси жойларда
1405
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Дастурда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Хоразм вилоятида ҳам, қарор мазмун моҳиятини аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот қилиш мақсадида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилояти Кенгаши, вилоят божхона, ИИБ, прокуратура, Марказий банк Хоразм вилояти бош бошқармаси ҳамда қарордан келиб чиқиб, масъул бошқарма ва идоралар вакиллари иштирокида Урганч шаҳридаги Ахборот ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Соҳа вакилларининг самарали фаолият юритиши учун қулай ишбилармонлик муҳити шакллантирилган. Божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам тадбиркорнинг мушкулини янада осон қилиш, унинг бизнеси ривож топишига кўмаклашишга қаратилган. Шу мақсадда, мавжуд божхона тартиб таомиллари тобора соддалаштирилиб, амалдаги тартиблар енгиллаштирилаётганлиги бўйича йиғилиш қатнашчилиларига батафсил маълумотлар берилди.

Демак, бу каби дастурларни амалга оширилиши билан нафақат иқтисодиётнинг ривожланишини жадаллаши кузатилади, балки, аҳоли турмуш тарзининг янада юксалиши, мамлакат келажаги буюк бўлиши учун ҳам мустаҳкам замин яратади.

Хоразм вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг