Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл қоидаларига риоя қилиш – хавфсизлик кафолатидир
229
Маълумки, транспорт воситаларининг сони ва йўлларда ҳаракат жадаллиги йил сайин ўсиб бормоқда.
 Йўл қоидаларига риоя қилиш – хавфсизлик кафолатидир

Бу эса, ўз навбатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш, содир этилаётган қоидабузарликларнинг оқибатларига, уларнинг юзага келиши шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш лозимлигини тақозо этади.

Жиззах вилоят божхона бошқармасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ ходимлари иштирок этиб, бугунги кунда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар, транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар иштирокида содир этилган қоидабузарликлар борасида тушунча ва маълумотлар бериб ўтишди.

Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги, автомашинани маст ҳолда бошқарганлиги туфайли содир бўлаётган аянчли ҳолатлар, инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари акс эттирилган видеолавҳа ходимлар эътиборига ҳавола этилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда бу каби тарғибот тадбирларининг алоҳида ўрни бор. Аниқроғи, ушбу тадбирлар у ҳайдовчи, йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъий назар, ўзининг ва атрофидагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлигини англашида туртки бўлиши турган гап.

Тадбир сўнггида мавзу бўйича шахсий таркиб томонидан берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоблар беришди.

19.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг