Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Иттифоқ кубоги” футбол мусобақаси
1056
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши томонидан Ёшлар иттифоқининг корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари ўртасида футбол бўйича “ИТТИФОҚ КУБОГИ” мусобақасининг якуний вилоят финал босқичи Янгиариқ туманидаги Халқ таълими бўлимига қарашли сунъий қопламали футбол майдонида бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақалар “Ёшлар-Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилди.

Шубҳасиз, футбол мусобақаси энг қизиқарли ва хаяжонга бой кечгани билан ажралиб турди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган “Футбол ўйини қоидалари”га асосан ўтказилган футбол ўйинлари шиддатли кечди.

Мусобақаларда мувафаққиятли иштирок қилган вилоят божхона бошқармаси жамоаси 3-ўринни, Янгиариқ туман Халқ таълими бўлими жамоаси 2-ўринни ва “GM Uzbekistan” Хоразм филиали жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида жамоага мусобақа Кубоги, диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг