Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистон юридик коллежида тадбир ўтказилди
177
Божхона ходимлари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қарашли Қорақалпоғистон юридик коллежида ташкил этилган навбатдаги тадбирда, янги таҳрирда қабул қилинган “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида коллеж ўқувчиларига кенг тушунчалар берилди.
Қорақалпоғистон юридик коллежида тадбир ўтказилди

Учрашувда, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мутасадди ходимлари билан биргаликда Нукус шаҳар халқ депутатлари Кенгаши депутати Адилбай Қуранбаев ҳам қатнашиб, мазкур қонуннинг энг муҳим жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Бинобарин, янги таҳрирдаги қонуннинг бундан 21 йил аввал қабул қилинган эски таҳрирдаги қонундан фарқли томонлари ва янада мазмунан бойитиб такомиллаштирилган жиҳатлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, эски таҳрирдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун 14 моддадан иборат бўлган бўлса, Қонуннинг янги таҳрири 6 боб ва 37 моддани ташкил этиши, қолаверса унда божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари сифатида қонунийлик, ягоналик, очиқлик ва шаффофлик, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилишдан иборат эканлиги тўғрисида мустаҳкамлаб қўйилган алоҳида норма киритилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида, коллеж ўқувчилари томонидан божхона органлари хизматига қабул қилиш, божхона соҳасига доир энг сўнгги ўзгартиришлар ва бу борада фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликлар борасида берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.  

20.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг