Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорларга навбатдаги очиқ мулоқот
390
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
“Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорларга навбатдаги очиқ мулоқот

Тадбирда Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Хамраев, ушбу пост бошлиғи Н.Мусамухамедов ва брокерлик фирмалари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари ҳамда “Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости шахсий таркиби иштирок этишди.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябраги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сон фармони моҳияти хақида сўз юритилди.

Йиғилишда пост бошлиғи Н.Мусамухамедов ўз маърузасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябраги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сон фармони мазмун моҳиятини тушунтириб, унинг амалий жиҳатларини постнинг расмийлаштирув залида Давлат божхона қўмитаси ЯААТ дастурлари ёрдамида визуал кўрсатиб берди.

Сўзида давом этар экан пост бошлиғи,Хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимига қуйидагиларни қўллаган ҳолда, 2018 йил 1 декабрдан “сариқ йўлак”, божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичларга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади.

“Қизил йўлак”, бунда божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади

2019 йил 1 мартдан бошлаб “яшил йўлак” хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт  воситаларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди.

“Кўк йўлак” хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади. Божхона юк декларациясини тўлдириш учун тақдим этилган маълумот ва хужжатлар хаққонийлиги учун жавобгарлик ташқи иктисодий фаолият иштирокчисига юкланади.

“Сариқ ”ва “қизил”йўлаклар мос равишда 70 ва 30 фоиз нисбатда товар ва транспорт воситаларнинг хавф профиллари ёки тасодифий танлаш асосида қўлланилади. 2019 йил 1 мартдан бошлаб олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг уланиши таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойларда амалга оширилади.

Пост бошлиғи юқорида ўқиб эшиттирилган Ўзбекистон Республикаси Фармони ва унинг асосида ишлаб чиқилган Давлат божхона қўмитаси буйруқларининг мазмун моҳиятини йиғилиш иштирокчиларига етказар экан, бундан буён божхона юк декларацияларини расмийлаштиришда эътиборли бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек йиғилишда иштирок этган Тошкент вилояти божхона бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Хамраев ўз нутқида давлатимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўплаб қулайликлар яратилаётганлиги, бу борада божхона назорати ҳамда божхона расмийлаштируви жараёни соддалаштирилаётганини, хусусан замонавий Хавфни бошқариш тизими шулар жумласидан эканлиги таъкидланди.

Хавфни бошқариш тизими ТИФ соҳасида қулай шарт шароит яратиш билан бирга, юқорида санаб ўтилган ҳуқубузарликларни содир этилишини олдини олишга, божхона тўловларини давлат бюджетига тўлиқ ундирилишига, БЮД графаларини тўғри ва тўлиқ тўлдиришга, шу жумладан божхона ходимлари ва декларацияловчи шахсларнинг бу соҳадаги билимларини юксалтиришга қаратилганлиги барчага етказилди.

Йиғилиш раиси пост ходимларига божхона расмийлаштируви мутахассислари билан ҳамкорликда мавжуд муаммоларни ўрганиш, божхона омборларида узоқ муддатдан бери турган жиҳозлар ва маҳсулотларни тезроқ эркин муомалага чиқариш чораларини биргаликда кўриш, божхона расмийлаштируви пайтида божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш бўйича ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига тўғри тушунтиришлар бериб боришлари ҳамда имтиёзларни амалдаги қонунчилик асосида берилишини назорат қилишни таъкидлаб ўтди.

Шу жумладан, пост ходимлари ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан доимий профилактик тушунтиришлар олиб бориш, имкон қадар ҳуқуқбузарликлар сонини камайтириш зарурлиги, мазкур ўтказилган йиғилиш ҳам профилактик тарзда ташкил этилганлиги барчага етказилди.

Йиғилиш якунида, пост бошлиғи ва ходимлари йиғилиш иштирокчилари қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.

20.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг