Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар божхона эътиборида
110
Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига таъсир этувчи жуда кўп омиллар мавжуд.
Тадбиркорлар божхона эътиборида

Ҳудуддаги табиий бойликлар миқдори, географик жойлашув, мавжуд сиёсий аҳвол шулар жумласидандир. Аммо бу каби мезонлар ичида мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан нечоғлик қўллаб-қувватланиши, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати алоҳида аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш давлат сиёсатида устувор йўналишга айланди.

Ушбу ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини тадбиркорларга етказиш, шунингдек улар фаолиятида мавжуд муаммоларни ўрганиш учун Навоийда божхона ва прокуратура органлари ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилда ташкил этилган “Navoiy Lama Tekstil” МЧЖ томонидан инвестиция дастури доирасида импорт қилинган тўқимачилик асбоб-ускуналарига 1 миллиард сўмдан ортиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилди. Корхона ишга тушиши натижасида 35 киши доимий иш билан таъминланиб, улар томонидан 14 турдаги трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда. Бу эса йилига 708 000 дона ёки 30 миллиард сўмдан ортиқ тайёр кийим-кечак маҳсулотлари деганидир. Келгусида ушбу маҳсулотларнинг бир қисмини Россия давлатига экспорт қилиш режалаштирилган.

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган “Муҳаббат боғи” МЧЖда ҳам бугунги кунда яратилган қулайликлардан унумли фойдаланган ҳолда, бодринг маҳсулотларини экспорт қилиш йўлга қўйилган. Жорий йилда ушбу корхона томонидан 90 минг АҚШ долларидан ортиқ мева-сабзавотлар экспорт қилиниб, келгуси йилда бу кўрсаткични 200 минг АҚШ долларига етказиш режалаштирилган. 

Учрашув давомида корхоналар фаолиятида мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича прокуратура органлари билан ҳамкорликда зарур тавсиялар берилди.

21.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг