Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда тадбиркорнинг хориждан келтирган технологик ускунаси учун ярим млрд. сўмлик имтиёз қўлланилди
260
Маълумки, бугунги кунда Қашқадарё вилоятида йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қатор корхоналар самарали фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналар нафақат вилоятимиз, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Қашқадарёда тадбиркорнинг хориждан келтирган технологик ускунаси учун ярим млрд. сўмлик имтиёз қўлланилди

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур корхоналар ички бозорлардан орттириб, вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали қиймати 210 миллион АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотларни чет давлатларга  экспортга чиқаришга  эришдилар.

Аҳамиятлиси шундаки, мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш, аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишда йирик корхоналар қатори, яқин йиллар давомида фаолиятини бошлаган кичик корхоналар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишга интилишмоқда. Бу каби корхоналарни бугун воҳанинг ҳар бир ҳудудида учратиш мумкин.

Мисол учун, Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “Чилонзор парранда маҳсулот” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилиб, Италия давлатидан товуқ парваришлашга мўлжалланган қиймати 307,5 минг АҚШ долларилик жиҳозларни импорт асосида олиб келди.

- Корхонамиз 2010 йилдан фаолият юритиб келмоқда дейди, - жамият масъул ходими Деванаев Эшдавлат.  – Айни кунда корхонамизда 25 минг бош товуқ паравариш қилинмоқда. Олиб келинган янги ускуна 81 минг бош товуқ парваришлашга мўлжалланган. Самараси шундаки, барча жараён тўлиқ автоматлаштирилган тартибда амалга оширилади. Бу эса, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ҳамда маҳсулотларни ташқи бозорларга сотишга имконият яратади.

Дарҳақиқат, бу борада тадбиркорга божхона бошқармаси масъул ходимлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатмоқда. Олиб келинган технологик жиҳозлар тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, тадбиркорга умумий қиймати 500 миллион сўмлик божхона тўловларидан имтиёз қўлланилди.

22.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг