Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватанга садоқат – энг олий ҳиммат
284
Қадим замонлардан буён ватанга муҳаббат, унга садоқат билан хизмат қилиш инсон учун муқаддас бурч бўлиб келган. Ватан ҳақида минглаб ривоят-у ҳикоятлар, эртак ва достонлар тўқилган. Ҳар бир халқ ўзининг энг довюрак, жасур, мард ўғлонларидан фахрланиб, уларни келажак авлод учун намуна қилиб кўрсатган.
Ватанга садоқат – энг олий ҳиммат

Дарҳақиқат, ватан бу муқаддас макон, киндик қони тўкилган жойдир. Унга муносиб фарзанд бўлиш, келгуси тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Албатта бунда ҳарбийларнинг ўрни беқиёс. Уларнинг ватанга хизмати, садоқати ҳар бир фуқаро учун, айниқса униб-ўсиб келаётган ёш авлод учун намуна бўлиши лозим.

Бу борада Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимларида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш, уларни божхоначи деган шарафли номга ҳар томонлама муносиб бўлишлари учун ДБҚнинг 2016 йил 28 март кунги 66-сон буйруғи билан тасдиқланган одоб ахлоқ қоидаларини қай даражада ўзлаштирганликлари бўйича бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ва Кадрлар бўлими томонидан барча шахсий таркибдан яна бир бор синовлар қабул қилинди.

Савол-жавоб натижаларига кўра бошқарма ходимлари қониқарли баҳоланиб, уларга хизмат давомида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупциянинг ҳар қандай кўринишдаги шаклларига нисбатан муросасиз бўлиш, ўзига нисбатан талабчан бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

22.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг