Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади
333
ЛОКАЛ ВА КООРПАРАТИВ ҲИСОБЛАШ ТАРМОҒИ УЧУН ЗАРУР БЎЛАДИГАН ҚУРИЛМАЛАР ҲАМДА IP-ТЕХНОЛОГИЯДА ИШЛОВЧИ ТЕЛЕФОНЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ  БУХОРО ВИЛОЯТ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ

ЛОКАЛ ВА КООРПАРАТИВ ҲИСОБЛАШ ТАРМОҒИ УЧУН ЗАРУР БЎЛАДИГАН ҚУРИЛМАЛАР ҲАМДА IP-ТЕХНОЛОГИЯДА ИШЛОВЧИ  ТЕЛЕФОНЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Тижорат таклифлари локал ва коорпаратив ҳисоблаш тармоғи учун зарур бўладиган қурилмалар ҳамда IP-технологияда ишловчи телефонлар бўйича тасдиқланган “Техник топшириқ” асосида қабул қилинади.

Техник топшириқ - (юклаб олиш)

Тижорат таклиф тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

- Тижорат таклифлари эълон берилган кундан бошлаб 20 кун мобайнида, соат 17.00 гача қабул қилинади. Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати, Бухоро вилояти божхона бошқармасида рўйхатга олинган куни ҳисобланади.

- Таклифлар техник ва тижорат қисмларга ажратилиб рақамланган, тикилиб муҳрланган ҳамда ёпиқ муҳрланган конвертларда устки қисмига танлов номи тўлиқ кўрсатилган ҳолда топширилиши шарт.

- Таклифларнинг техник ва тижорат қисмлари конвертлари устки қисмига мос равишда “Техник қисми” ва “Тижорат қисми” сўзлари ёзилган бўлиши шарт.

- “Техник қисми” сўзлари ёзилган пакетга техник талаблар бўйича ҳужжатлар жойлаштирилган бўлиши лозим;

- “Тижорат қисми” сўзлари ёзилган пакетга тижорат талаблари бўйича ҳужжатлар жойлаштирилган бўлиши лозим.

- тўлов тури олдиндан 15%, қолган 85% махсулот буюртмачига етказиб берилгандан сўнг;

- махсулотлар аввал фойдаланишда бўлмаган янги бўлиши лозим;

- махсулотни етказиб бериш муддати 15 кун;

Қўшимча маълумотлар ва танлов хужжатларини олиш учун: Бухоро шаҳар, Б.Нақшбандий кўчаси 252-уй манзилида жойлашган Бухоро вилояти божхона бошқармасигага мурожаат қилиш мумкин.

Телефон: (0365)-221-60-00, ички: 27-77.

7.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг