Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркор - давлат ҳимоясида
177
Тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ижросини ташкил этиш – бугун барча давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг устувор вазифаси этиб белгилаб қўйилган.
Тадбиркор - давлат ҳимоясида

Бироқ, кузатувлар натижасида шу нарса маълум бўлмоқдаки, соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган масалалар ҳам ҳали талайгина. Шу боис, Жиззах вилоят прокуратураси, божхона ва солиқ бошқармалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб, вилоятнинг шаҳар ва туманларида фаолият юритувчи тадбиркорларнинг муаммо ва унинг ечимлари ҳозирда ўрганиб чиқилмоқда.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида вилоятнинг Жиззах шаҳри, Фориш, Ғаллаорол, Дўстлик ва бошқа туманларида ташкил этилган сайёр қабулларда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда барча соҳалар қатори божхона тизимида тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган қулай имкониятлар, божхона тўловлари бўйича жорий этилган имтиёзлар, бу борада қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, вилоятдаги тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама марказида бўлди. Хусусан, мулоқот давомида тадбиркорларлар ер ажратилиши, банк-кредит, гаров таъминоти, архитектура ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича жиддий муаммоларга дуч келаётганлиги, бу борада тизимда ҳали ҳануз камчиликлар етарли эканлиги танқид остига олинди.

Тадбирда кўтарилган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўриш бўйича тегишли ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларга  аниқ топшириқ ва вазифалар берилди.

Бир сўз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Фақат бу жараёнда тегишли касб эгаларидан, хусусан ҳуқуқни қўллаш амалиётини олиб бораётган шахслардан фаоллик ва масъулият талаб этилади. Асосий мақсад хусусий бизнес вакилларининг қонуний ман­фаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз фаолиятларини амалга ошириш­лари учун барча шарт-шароитларни яратиш ҳамда бу орқали мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада ривожланишига ҳисса қўшишдир. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади.

25.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг