Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан учун жон тиккан ҳарбий аёллар!
352
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқандда Ҳарбий хизматчи аёллар форуми ўтказилди. Ушбу форум Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилди.
Ватан учун жон тиккан ҳарбий аёллар!

Унда ҳарбий хизматчилар, шунингдек, божхона, давлат хавфсизлиги хизмати, ички ишлар идораларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар иштирок этишди. Марказий ҳарбий округ қўмондони, полковник О.Саидов, Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Раҳмонова ҳарбий аёллар учун мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтишди.

– Халқимиз тинчлиги, фаровонлигини асрашда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи аёлларимизнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор, – дейди Марказий ҳарбий округ қўмондони О.Саидов. – Қадимдан Тўмарис, Қурбонжон Додхоҳ сингари саркарда, жасур аёлларимиз мард ва ватанпарварлиги билан тарихдан жой олган. Ҳарбий аёлларимиз ўртасида ушбу тарихий шахсларнинг амалга оширган ишлари ҳақида кўплаб фикрлар билдириляпти. Сабаби, ҳарбий хизматчи мукаммал билим ва тайёргарликка эришиш баробарида биринчи навбатда ватанпарвар бўлиши лозим.

Форум давомида Қуролли Кучлар сафида хотин-қизларнинг ўрни бўйича кўргазмали воситалар орқали маърузалар ўқишди. Форумда вилоятимиз ҳамда пойтахтдан келган санъаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.

25.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг