Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар мактаб ўқувчилари билан учрашишди
68
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти фаоллари томонидан Қуролли кучларимизнинг 27 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Уларда айниқса, мактаб ўқувчиларида ватанпарварлик, инсонийлик ва миллий ғурур каби туйғуларни камол топтиришга қаратилган маърузалар қилиняпти.
Божхоначилар мактаб ўқувчилари билан учрашишди

Кун  кеча ҳам  ёш божхоначилар Бухоро вилоятининг олис туманларидан бўлмиш Олот туманидаги 31-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Учрашувлар давомида ўқувчиларда нафақат Ватанни  севиш ва  уни турли ёвлардан ҳимоялаш муқаддас инсонийлик бурчи эканлиги таъкидланди, шу билан бир қаторда, ўқувчи ёшларнинг “Мен Ватанни нечун  севаман” мавзусидаги фикрлари тингланди.

Маърузалар давомида келажакда божхоначи касбини танлаш ниятида бўлган мактаб битирувчиларига керакли тавсиялар берилди ва ушбу касбнинг масъулияти ва шарафи нечоғлик юксак эканлиги яна бир бора таъкидлаб ўтилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

26.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг