Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – давр талаби
184
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад халқимизни рози қилиш, уларда эртанги кунга ишонч ҳиссини уйғотишдир. Бунинг учун аввало ҳар бир фуқарода ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият шаклланмоғи, ҳар бир инсон ўз халқининг бир бўлаги эканлигини чуқур англаган ҳолда, Ватанга сидқидилдан хизмат қилмоғи, шунингдек жамият тараққиётига тўғаноқ бўладиган иллатларга қарши кескин кураш олиб борилиши лозим.
Коррупцияга қарши кураш – давр талаби

Бу каби иллатлардан бири шубҳасиз коррупциядир. Бугунги кунга келиб коррупция бутун инсониятнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий ривожига улкан тўсиқ бўлаётгани айни хақиқат.

Мисол учун ҳозирда коррупция оқибатида дунё иқтисодиёти ҳар йили 2 млрд. АҚШ доллари миқдорида зиён кўрмоқда. Коррупциянинг ижтимоий зарари эса унданда хавфли. Шу сабабдан ҳам, ўзи учун буюк келажак ва тараққиёт йўлини танлаган давлатимизда ҳам коррупция, таъмагирлик, порахўрликнинг ҳар қандай кўринишдаги шаклига қарши курашда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи ва Кадрлар бўлими ташаббуси билан божхона ходимларининг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида айни шу масалаларга бағишлаб учрашув ташкил этилди.

Учрашувда 2018 йил божхона хизмати учун том маънода тарихий йил бўлганлиги алоҳида таъкидланди. Чунки ўтиб бораётган йилда божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор фармонлар, қарорлар қабул қилиниб, бунда ходимлар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини яхшилаш мақсадида ҳам бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилди.

Албатта бу каби ислоҳотларга муносиб бўлиш, божхона ходимлари ўртасида хизмат вазифасини суистеъмол қилмаслик, таъмагирлик ва порахўрлик каби иллатларга йўл қўймаслик, уларни олдини олиш, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишларида ота-оналар ва яқин қариндошларнинг ўрни беқиёс. Учрашув давомида, божхона органларида аниқланган коррупция ҳолатлар акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилиб, келгусида бу каби ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик учун ходимларнинг оила аъзолари ҳам масъул эканликлари айтиб ўтилди.

Учрашув сўнгида божхона ходимларининг ота-оналари сўзга чиқиб, ҳар бир ота-она фарзанди келажаги учун қайғуриши зарурлиги, фарзандларга тўғри йўлдан бориши учун насиҳат қилиши ва ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб уларга сабоқ бериши кераклиги айтиб ўтилди.

28.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг