Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳалол ризқ - барака калити
277
Халқимизда азал-азалдан ҳалол ризқ топиш, ҳалол яшаб, ҳалол еб-ичишга алоҳида эътибор қаратиб келинган. Муқаддас ислом дини ҳам дангасалик, танбаллик ва боқимандаликни қоралаб, инсонларни ҳалол иш билан шуғулланишга, бу орқали оиласи ва жамиятга фойда келтиришга чорлайди.
Ҳалол ризқ - барака калити

Инсон, айниқса давлат хизматчиси ўз манфаатларини давлат, жамият ва ўзгалар манфаатларидан устун қўйишни бошлагани сари нафс қулига айланиб боради. Бу ҳолат эса жамиятда коррупция, ижтимоий тенгсизлик, қонунларни менсимаслик, давлат ва ҳуқуматга нисбатан ишончсизликни, одамлар кайфиятида эса аламзадаликни келтириб чиқаради.

Навоий вилояти божхона бошқармасида дин уламолари, прокуратура ходимлари ва барча шахсий таркиб иштирокида ташкил этилган навбатдаги учрашув ҳам айни шу масалаларга бағишланди. Учрашув давомида Навоий шаҳри имом-хатиби сўзга чиқиб, динимизда ҳалоллик, ҳалол ризқ, ҳалол луқма ҳақидаги ҳадислар, ривоят-у ҳикоятлар, ибратли воқеалар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, учрашув давомида жамиятда, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар, аниқланган коррупцион жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари, келгусида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан барча ходимларга топшириқлар берилди.

Учрашув якунида бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан божхона органларида коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилиб, барча шахсий таркиб коррупциянинг ҳар қандай кўринишдаги шаклига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

29.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг