Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармасида профилактик тадбир бўлиб ўтди
181
Тошкент вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг яқин қариндошлари учун профилактик тадбир ташкил қилинди.
 Тошкент вилояти божхона бошқармасида профилактик тадбир бўлиб ўтди

Унда жорий йил давомида божхона соҳасида қабул қилинган муҳим фармон ва қарорларнинг мазмун моҳияти хақида тушунтиришлар берилди.

Тадбирни очар экан Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбари О.Чориев тизимда эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Хусусан, тадбирда 2018 йилнинг ўтган даврида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор юқори натижаларга эришилгани, жумладан 37,5 кг. гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, 6017 та ҳолатда 53,5 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар, 175,3 млн. сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг республикамиз божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олди олингани тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тарихида илк бора Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгилари тасдиқланди, 26 январь Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимларининг куни этиб белгиланди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда божхона органлари ходимларига уй-жой ва шахсий автотранспорт воситалари харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш масаласи кўриб чиқилаётгани хақида тўхталиб ўтилди

Давлатимиз томонидан соҳа ходимлари учун яратибберилаётган ушбу имкониятларни инобатга олган ҳолда  божхона ходимлари томонидан  ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олишда ходимнинг оиласи ва яқин қариндошларининг ҳам муғим ўрни борлиги таъкидланди. Тадбир якунида коррупцияга қарши кураш мавзусида  видеолавҳа намойиш этилди.

 

 

29.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг