Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган вилояти божхоначилари очиқ мулоқотда иштирок этишди
180
Наманган вилоят божхоначилари Наманган вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Юзма-юз” кўрсатувида иштирок этишди.
Наманган вилояти божхоначилари очиқ мулоқотда иштирок этишди

Жонли мулоқот вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул муассасалар, ташкилотлар мутасаддиларининг йил давомида қилинган ишлари бўйича ҳисоботига бағишланди.

Қизғин савол-жавобларга бой ўтган жонли мулоқотда божхона, ички ишлар, солиқ,  соғлиқни сақлаш, мажбурий ижро бюроси ва бир қатор давлат идоралари ходимлари тўғридан-тўғри эфирда тегишли соҳаларда 2018 йил мобайнида қилинган ишлар ҳамда келгуси йил режалар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Мулоқот мобайнида, божхона соҳасидага энг сўнги янгиликлар, соҳада тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда, бошқарма томонидан 2018 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида кенг жамоатчиликка етказилди.

30.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг