Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхоначилар томонидан пиротехника савдосига чек қўйилди
316
Янги йил арафасида божхона ходимлари пиротехника савдоси билан шуғулланиб келаётган қонунбузарларни фош этишда давом этишмоқда.
Бухорода божхоначилар томонидан пиротехника савдосига чек қўйилди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан яна бир пиротехника савдосига қарши тезкор тадбир ташкил этилди.

Ғиждувон туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Р бошқарувидаги автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 1,5 млн. сўмдан ортиқ бўлган 144 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида  сақловга олинган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилган.

 

30.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг