Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида жаҳон чемпиони билан учрашув бўлиб ўтди
708
Миллий кинология марказида жаҳон чемпиони билан учрашув бўлиб ўтди
Божхона органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортнинг оммавийлигини таъминлашга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Миллий кинология марказида жаҳон чемпиони билан учрашув бўлиб ўтди

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида жорий йилнинг 29 январь куни ташкил этилган Маънавият ва маърифат ўқув машғулотида, халқаро тоифадаги спорт устаси ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, ўзбек дзюдочиси, икки карра жаҳон чемпиони, уч карра олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Ришод Собиров билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ришод Собиров Дзюдо билан 11 ёшидан шуғулланишни бошлаганини, илк халқаро совринини 2006 йилда қўлга киритганини эслади. 2008 йилда Ўзбекистон чемпионига айланган спортчи мамлакат терма жамоаси таркибидан ҳам жой олганини ва Олимпиадага йўлланмани қўлга киритганини тадбир қатнашчиларига фотосуратлар билан кўрсатди.

Спортчимиз 2010 йилда Токиода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, бир йилдан сўнг Парижда ушбу муваффақиятини яна такрорлади.

Учрашув якунида Миллий кинология маркази Раҳбарияти томонидан Ришод Собировга марказ логотипи туширилган эсдалик совғалар тақдим этилди, марказ фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Бундай спортчи билан кўришиш шахсий таркибда ватанпарварлик туйғусини янада оширади, уларнинг спортга бўлган меҳрини кучайтиради. Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, бундай учрашувлар энди тез-тез ташкиллаштирилиши режалаштирилган.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг