Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази ходимлари иншолар танловида муносиб иштирок этишди
608
Миллий кинология маркази ходимлари иншолар танловида муносиб иштирок этишди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан Сергели туманида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ўртасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Миллий кинология маркази ходимлари иншолар танловида муносиб иштирок этишди

Иншо ёзиш ўз навбатида инсондан ақл ва зукколикни талаб этади. Мазкур танлов иштирокчиларда ижодий қобилиятларини намоён қилишлари ва бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур тарихини қай даражада билишларини кўрсатишлари учун ҳақиқий майдон бўлди.

Фахрлиси танловда муносиб иштирок этган ҳамкасбимиз Д.Саидрасулов 3 ўринни эгаллади ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Сергели туман Кенгаши  Раиси  Г.Ходжиметова томонидан Диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Бу эса ўз навбатида қолган ходимларнинг ҳам шижоатини ошириб, навбатдаги танловга пухта тайёрланишларига муҳим туртки бўлади.

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг