Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “Тамаки маҳсулотларини қидириш” бўйича янги йўналиш ташкил қилинади
662
Миллий кинология марказида “Тамаки маҳсулотларини қидириш” бўйича янги йўналиш ташкил қилинади
Ҳозирги кунда божхона чегараси орқали тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқиш ҳолатлари кўплаб учраётганлиги, жумладан ҳудудий божхона бошқармалар томонидан йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳолатлар кузатилаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади.
Миллий кинология марказида “Тамаки маҳсулотларини қидириш” бўйича янги йўналиш ташкил қилинади

Шу сабаб, мазкур ҳолатларни олдини олиш ҳамда республикамизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Миллий кинология марказида янги “Тамаки маҳсулотларини қидириш” йўналиши бўйича хизмат итларини тайёрлаш белгилаб олинди.

Марказда тамаки маҳсулотларини қидириш йўналиши бўйича ўқув курслари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, Бунда тамаки маҳсулотларини топиш учун итларни ҳид билиш қобилиятига кўра танлаб олиб, кинологлар малакали мутахассислар назорати остида  курс давомида итни тайёрлайди. Махсус курсни ўтаган кинолог бириктирилган ити билан постларда белгиланган тартибда хизмат қилади.

Бундан кўзланган мақсад юртимизга ноқонуний тарзда кириб келиши мумкин бўлган тамаки маҳсулотларининг олдини олишдан иборат.

16.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг