Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият ва мамлакат ривожи учун ўта салбий иллат
431
Коррупция – жамият ва мамлакат ривожи учун ўта салбий иллат
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда “Коррупция – жамият ва мамлакат ривожи учун ўта салбий иллат” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Коррупция – жамият ва мамлакат ривожи учун ўта салбий иллат

Унда мазкур марказ раҳбарияти ва шахсий таркиби, ходимларнинг ота-оналари ва оила аъзолари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилишди.

Тадбирда сўзга чиқар экан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Раиси Ботир Матмуратов сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш ўзининг янада фаол ва самарали янги босқичига кўтарилаётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб 2018 йил 7 декабрда ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур вазифалар ижроси юзасидан давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида мутассади идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ҳаётга тадбиқ қилинди.

Хусусан, Миллий кинология маркази томонидан ушбу дастур доирасида шахсий таркиб ўртасида коррупция ва таъмагирликка қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2018 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 15 маротаба умумий тартибда профилактик тарбиявий ишлар, коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни олдини олиш бўйича турли учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Олдинда турган долзарб вазифалар эса бу каби тадбирларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада оширишга қаратилмоқда.

Бунда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5618 сон Фармони муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу Фармон билан давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Давра суҳбатида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам кенг тушунчалар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

20.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг