Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди
299
Миллий кинология марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 4 июль куни Миллий кинология марказида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раҳбари Р.Хакимов, раҳбар ўринбосари А.Раҳмонов, қўмита аъзоси Т.Каримов, ҳамда Давлат божхона қўмитасининг масъул ходимлари, соҳа мутахассислари ва экспертлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Божхона тизимида кинология хизматининг ўрни ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Миллий кинология марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Давра суҳбати мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининиг жадал суратларини таъминлаш шароитида божхона тизими учун белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун моҳияти, шунингдек, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш борасида божхона органлари хусусан, Миллий кинология маркази томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси муҳокамаси билан бошланди.

Тадбир иштирокчилари божхона қонунчилигини либераллаштириш, мавжуд тартиб-тамоилларни соддалаштириш ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида ҳамда қонун ижроси йўналишида таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Баҳс мунозарага бой тарзда ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига  жавоблар олишди.

Тадбир якунида, иштирокчилар Марказий Осиё минтақасида инспектор-кинолог ва хизмат итларини тайёрловчи таянч ўқув маркази ҳисобланувчи Миллий кинология маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

4.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг