Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида адлия органлари ва сиёсий партиялар иштирокида сайловолди тардбирлари ўтказилди
290
Миллий кинология марказида адлия органлари ва сиёсий партиялар иштирокида сайловолди тардбирлари ўтказилди
Бугунги кунда мамлакатимизда жорий йилнинг 22 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари депутатлигига сайловларда барча фуқаролар қатори божхона ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида давра суҳбати ўтказилди.
Миллий кинология марказида адлия органлари ва сиёсий партиялар иштирокида сайловолди тардбирлари ўтказилди

Ўтказилган тадбирда Сергели тумани Адлия бўлими ходимлари  ҳамда Табдиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сергели тумани Кенгаши аппарати раҳбари Р.Нурқуловлар иштирок этишди.

Р.Абулхайров шахсий таркибга сайлов қонунчилиги мазмун моҳияти, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонуни билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси ва Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказиш тартиби, фуқароларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.

У ўз сўзида сўнгги йилларда мамлакатимизда сайлов тизими халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари, ривожланган демократик давлатлар тажрибаси ҳамда миллий қадриятларимиз ва давлатчилик тарихимиздан келиб чиққан ҳолда шакллантирилганлиги, зеро, сайлов қонунчилиги фуқароларга давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали эркин ҳамда ихтиёрий иштирок этиши учун шароитларни яратиб берилишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Р.Абулхайров Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг сайлов қонунчилиги тартиботи борасида адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ахбороти тўғрисида”ги 983-сон қарорини слайд орқали шахсий таркиб эътиборига етказди.

Шунингдек, Р.Нурқулов сўзга чиқиб, ушбу сайлов мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён эканнлигига алоҳида тўхталиб, ушбу жараёнларда ҳар бир фуқаро бевосита иштирок этиш лозимлигини айтиб ўтди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига қўйилган намозодларнинг сайлов олди дастурлари билан яқиндан танишиши ва ўзлари маъқул деб ҳисоблаган номзодга овоз беришлари лозимлигини, бу орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яъни мамлакатимизни яқин ва олис истиқболини белгилашда билвосита ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкинлигига тўхталиб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Шу билан бирга меҳмонлар марказ фаолияти билан таништирилиб, хизмат ити ёрдамида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

27.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг