Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бош прокуратура академияси магистратура тингловчилари Миллий кинология марказида бўлишди
294
Бош прокуратура академияси магистратура тингловчилари Миллий кинология марказида бўлишди
Бош прокуратура академияси магистратура тингловчилари Миллий кинология маркази фаолияти билан яқиндан танишиш учун ташриф буюришди.
Бош прокуратура академияси магистратура тингловчилари Миллий кинология марказида бўлишди

Тингловчиларга мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда кинология соҳасини роли, унинг аҳамияти ҳамда марказ фаолияти, соҳага юклатилган вазифалар, эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шу билан бирга Миллий кинология маркази мутахассислари томонидан тингловчиларга кинология соҳасига оид билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида назарий фанлар бўйича тақдимот, видеоролик асосида маъруза қилинди.

Ташриф якунида Бош прокуратура академияси тингловчиларига хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

29.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг