Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди
317
Миллий кинология марказида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5618-сон Фармони ижроси доирасида давлат божхона хизмати органлари томонидан йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режага биноан декабрь ойи тизимида “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” деб эълон қилинди.
Миллий кинология марказида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди

Ойлик доирасида Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий ва таркибий тузилмаларида турли учрашувлар, тарғибот тадбирлари ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида ҳам божхона фахрийлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда Кенгаш раиси ва аъзолари иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини божхона ходимлари билан ўртоқлашишди.

Хусусан, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлар Уюшмаси ҳамда Жамоатчилик кенгаши раиси Д.Қудриддинов,  кенгаш аъзоси Б.Турсунов ҳамда Тошкент шаҳар Сергели туман прокурори ёрдамчиси Ғ.Бахриддиновлар  коррупциянинг давлат ва жамият хавфсизлигига туғдирадиган таҳдиди юзасидан ҳаётий мисоллар асосида сўзлаб беришди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5618-сон Фармони билан давлат органлари ва ташкилотларда жамоатчилик асосида доимий фаолият кўрсатувчи ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва улар томонидан соҳага доир қонун ҳужжатлари нормаларининг ходимлар ўртасида тизимли равишда тарғибот қилинишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур вазифаларни адо этишда эса Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг иштироки ҳам ҳар жиҳатдан самарали бўлмоқда. Боиси, Кенгаш таркибига божхона органларида узоқ йиллар фаолият кўрсатган, бой амалий тажрибага эга божхона фахрийлари жалб этилган бўлиб, ёш ходимларга хизмат фаолиятида тўғри йўл-йўриқ ва маслаҳатлар кўрсатишда бунинг аҳамияти беқиёс.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

4.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг