Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўқувчилар Миллий кинология марказида бўлишди
289
Ўқувчилар Миллий кинология марказида бўлишди
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 2-мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказига ташриф буюришди.
Ўқувчилар Миллий кинология марказида бўлишди

Мактаб ўқувчиларини ҳарбий хизматга қизиқишини ошириш ҳамда Миллий кинология маркази фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда ўқувчиларга мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашда кинология соҳасини роли, унинг аҳамияти, соҳага юклатилган вазифалар, эришилган ютуқлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Кўргазмали чиқиш болаларда жуда яхши таассурот қолдирди.

Ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга марказ ходимлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

14.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг